Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қуръони Карим ёки бошқа муқаддас китобга тажовуз қилиб бўлмайди — Фаластин бош судьяси

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишКоран и четки
Коран и четки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
Муқаддас қадриятларга тажовуз қилиш ҳолатларига, қаерда содир бўлишидан қатъи назар, халқаро ҳуқуқ томонидан бир хил муносабатда бўлиши керак.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Қуръони Карим ёки бошқа муқаддас китобга тажовузга йўл қўйиб бўлмайди, деди Фаластин бош судьяси ва президентнинг диний ишлар бўйича маслаҳатчиси доктор Маҳмуд Ал-Ҳаббаш RT Arab телеканалига.
Шунингдек, Ал-Ҳаббаш турли динларга тажовуз қилиш масаласида икки томонлама стандартларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

“Халқаро ҳуқуқ ҳамма учун бир хил, ҳар қандай ҳуқуқбузарликка нисбатан, у қаерда содир бўлишидан қатъи назар, бир хил муносабатда бўлиши керак”, - деди судья.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда украиналик ҳарбийлар Қуръон китобини ҳақоратлаётгани акс этган кадрлар тарқалган эди.
Янгиликлар лентаси
0