ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Си Цзиньпин бошчилигидаги Хитой делегацияси Москвага етиб келди, махсус рейс Внуково аэропортига қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Олий мартабали меҳмонни аэропортда Россия бош вазири ўринбосари Чернишенко ва ҳарбий оркестр қаршилади.
© Sputnik / Илья Питалев
/ ХХР раиси Россияга келгач, Москвага ташрифи самарали бўлишига ишонч билдирди.
“Ишончим комилки, ташриф самарали бўлиб, янги даврда Хитой-Россия ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларининг соғлом ва барқарор ривожланишига янги суръат бағишлайди”, — деди Си Цзиньпин.
© Sputnik / Илья Питалев
/