ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан бирга Марказий боққа кўчатлар ўтқазди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри қурилишига тамал тоши қўйди.
Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маросимда қайд этилганидек, Янги Тошкент чинакам экологик шаҳар бўлади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. 420 гектар майдонда “Марказий боғ” барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади.
Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга ушбу боққа кўчатлар ўтқазди. Тадбирда иштирок этган дипломатик корпус вакиллари билан мулоқот қилди.
Мавзуга оид: