https://sputniknews.uz/20230318/shavkat-mirziyoev-yangi-toshkentga-kimlar-kochib-borishini-malum-qildi-33008168.html
Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент”га кимлар кўчиб боришини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент”га кимлар кўчиб боришини маълум қилди
Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳаси амалга оширилади. 18.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-18T11:19+0500
2023-03-18T11:19+0500
2023-03-18T11:59+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
тошкент вилояти
янги тошкент
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/12/33008303_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_91c8a9c99484ef8e40f2146d9fec77d7.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Айтилишича, лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган ҳудуд денгиз сатҳидан 500 метр баланд бўлиб, шаҳарга яқинлиги, ўз иқлими, баҳаволиги ва икки дарё ўртасида жойлашгани билан ноёб ҳисобланади.Ҳозирги Тошкент 43 минг гектар худудни эгаллайди. "Янги Тошкент" лойиҳаси доирасида қўшимча 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади.Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади.Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.Уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкент замонавий туризм ва бизнес марказига айланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/12/33008303_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_671879a01de48dfc90a60898160791f7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, тошкент вилояти, янги тошкент
ўзбекистон, шавкат мирзиёев, тошкент вилояти, янги тошкент
Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент”га кимлар кўчиб боришини маълум қилди
11:19 18.03.2023 (янгиланди: 11:59 18.03.2023) Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳаси амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида "Янги Тошкент" лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби
Шерзод Асадов. Айтилишича, лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган ҳудуд денгиз сатҳидан 500 метр баланд бўлиб, шаҳарга яқинлиги, ўз иқлими, баҳаволиги ва икки дарё ўртасида жойлашгани билан ноёб ҳисобланади.
Ҳозирги Тошкент 43 минг гектар худудни эгаллайди. "Янги Тошкент" лойиҳаси доирасида қўшимча 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади.
Хусусан, биринчи босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, 30 та мактаб, 20 та болалар боғчаси, кўп тармоқли шифохона ва 5 та оилавий поликлиника барпо этилади.
Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.
Босқичма-босқич давлат идоралари ҳам Янги Тошкентга кўчиб боради.
Уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкент замонавий туризм ва бизнес марказига айланади.