Ўзбекистонда Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станцияси қурилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2023
Oбуна бўлиш
Уч-генерация станцияси орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилади, ёзда эса совутилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станцияси қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, Янги Тошкентда уй-жой, транспорт, ишхона, маданият, спорт ва таълим объектларини қамраб олган замонавий урбанизация ва илмий ёндашувлар асосида Ўзбекистонда илк бор “ақлли” технологиялар жорий этилади.
Масалан, энг замонавий экологик транспорт тизими ташкил этилади. Янги Тошкентда метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади.
Бунда, “яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида пиёдалар ва велосипедларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ер ости тураргоҳлари қурилади.
Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий туннел ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади.

Шунингдек, Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станцияси қурилади. Яъни, бу станция орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилади, ёзда эса совутилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.

Инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли 200 мингта иш ўрни яратилади. Бунинг учун янги технопарклар, Ай-Ти парк, таълим ва тиббиёт кластерлари ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0