ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган "Сентоб" қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Бугун "Сентоб" туризм қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиевга “Сентоб – туризм қишлоғи” эканлигини расман тасдиқловчи сертификат ва ташаккурнома топширилди.
Навоийдаги Сентоб қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилди
© Маданият ва туризм вазирлиги
Азамат Файзиевнинг сўзларига кўра, мазкур ҳудудни “туризм қишлоғи”га айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди.
“Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд. Қишлоқда мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда”, – деди ҳоким.
Навоийдаги Сентоб қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилди
© Маданият ва туризм вазирлиги
Сентобда 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда туризм қишлоғида 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган.
Бу мақомга эга бўлган ҳудудда равон йўллар барпо этилиб, ободонлаштирилади. Электр энергияси, газ, сув таъминоти, оқава сув тизими яхшиланади. Мобиль алоқа ва интернет тармоғи сифатини ошириш учун базавий станциялар ўрнатилади.
Қишлоқ одамлари учун янги иш ўринлари ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилади.
Мавзуга оид: