https://sputniknews.uz/20230318/navoiy-sentob-turizm-qishlogi-33015871.html
Навоийдаги Сентоб қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилди — энди нималар ўзгаради?
Навоийдаги Сентоб қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилди — энди нималар ўзгаради?
Sputnik Ўзбекистон
Бугун "Сентоб" туризм қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур ҳудудни “туризм қишлоғи”га айлантириш натижасида 200 га аҳоли иш ўринларига эга бўлди.
2023-03-18T16:14+0500
2023-03-18T16:14+0500
2023-03-18T16:14+0500
туризм
ўзбекистон
навоий вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/12/33016068_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_52e32cb3b73d5bd4132f0368e3b6ec33.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган "Сентоб" қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.Бугун "Сентоб" туризм қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиевга “Сентоб – туризм қишлоғи” эканлигини расман тасдиқловчи сертификат ва ташаккурнома топширилди.Азамат Файзиевнинг сўзларига кўра, мазкур ҳудудни “туризм қишлоғи”га айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди.Сентобда 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда туризм қишлоғида 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган.Бу мақомга эга бўлган ҳудудда равон йўллар барпо этилиб, ободонлаштирилади. Электр энергияси, газ, сув таъминоти, оқава сув тизими яхшиланади. Мобиль алоқа ва интернет тармоғи сифатини ошириш учун базавий станциялар ўрнатилади.Қишлоқ одамлари учун янги иш ўринлари ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилади.Мавзуга оид:
ўзбекистон
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/12/33016068_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e983e24af8f2809624e5179b4b2aac94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий сентоб қишлоғи “туризм қишлоғи”
навоий сентоб қишлоғи “туризм қишлоғи”
Навоийдаги Сентоб қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилди — энди нималар ўзгаради?
Сентоб туризм мақомини илиши натижасида 200 га яқин аҳоли иш ўринларига эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган "Сентоб" қишлоғига “туризм қишлоғи” мақоми берилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги
хабар берди. Бугун "Сентоб" туризм қишлоғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиевга “Сентоб – туризм қишлоғи” эканлигини расман тасдиқловчи сертификат ва ташаккурнома топширилди.
Азамат Файзиевнинг сўзларига кўра, мазкур ҳудудни “туризм қишлоғи”га айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди.
“Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти мавжуд. Қишлоқда мунтазам равишда Англия, Франция, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда”, – деди ҳоким.
Сентобда 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Айни дамда туризм қишлоғида 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган.
Бу мақомга эга бўлган ҳудудда равон йўллар барпо этилиб, ободонлаштирилади. Электр энергияси, газ, сув таъминоти, оқава сув тизими яхшиланади. Мобиль алоқа ва интернет тармоғи сифатини ошириш учун базавий станциялар ўрнатилади.
Қишлоқ одамлари учун янги иш ўринлари ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратилади.