Қашқадарёдаги яна бир қишлоқ туризм масканига айлантирилади

© Маданият ва туризм вазирлиги“Ҳазрати Башир” қишлоғи
“Ҳазрати Башир” қишлоғи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Oбуна бўлиш
Бу йил туризм қишлоғига келувчи сайёҳлар сонини 700 мингга етказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги “Башир” қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда. Бу йил қишлоққа келувчи сайёҳлар сонини 700 мингга етказиш режалаштирилган, дея хабар берди Маданият ва туризм вазирлиги.
Қайд этилишича, “Ҳазрати Башир” қишлоғи Қашқадарё дарёси бўйида жойлашган. Ҳозирда қишлоқда 20 дан зиёд оилавий меҳмон уйи фаолият юритмоқда. Қишлоқда зиёрат туризми, экотуризм ва агротуризм ривожланган.
У ерда “Ҳазрати Башир” зиёратгоҳи жойлашган. Зиёратгоҳ номи шу жойда яшаб ўтган авлиё Ҳазрати Султон Саид Аҳмад Башир (1368-1464) номи билан боғлиқ.
© Маданият ва туризм вазирлиги“Ҳазрати Башир” қишлоғи
“Ҳазрати Башир” қишлоғи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
“Ҳазрати Башир” қишлоғи
Маълумот учун, ўтган йили “Ҳазрати Башир” зиёратгоҳига 400 000 нафардан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрган.
© Маданият ва туризм вазирлиги“Ҳазрати Башир” қишлоғи
“Ҳазрати Башир” қишлоғи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
“Ҳазрати Башир” қишлоғи
Қашқадарёда яна бир "Варганза" қишлоғи вилоятдаги биринчи агротуризм қишлоғи ҳисобланади. Бу ерда 2019 йилда биринчи марта "Анор" халқаро агротуризм фестивали бўлиб ўтган ва қишлоққа "агротуризм қишлоғи" мақоми берилган.
Янгиликлар лентаси
0