Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни Зулфия мукофоти билан тақдирлади

Зулфия номидаги давлат мукофотига 28 нафар хотин-қиз лойиқ кўрилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор хотин-қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлади.
Далват раҳбари қарори билан бу йил Зулфия мукофотига 28 нафар хотин-қиз лойиқ кўрилган.
Мукофот совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Уларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.
Мазкур мукофот хотин-қизларнинг аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилди.
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишиш мумкин.