Тошкентда охирги 50 йилликдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди - видео

“Ўзгидромет”га кўра, пойтахтда 13 январь куни -19,8 даража совуқ ҳаво ҳарорати рўйхатга олинган. Мазкур кўрсаткич охирги ярим асрлик учун энг минимум ҳароратдир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкентда охирги 50 йилликдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 13 январь куни -19.8 даража совуқ ҳаво ҳарорати рўйхатга олинган. Мазкур кўрсаткич пойтахт учун охирги ярим асрлик учун энг минимум ҳароратдир.
Тошкентда 2007-2008 йилнинг қиш ойларида ҳарорат минимуми -17.4 даражагача пастлаган. Ҳозирги совуқ антициклон 2008 йил қишидаги ўтмиш антициклондан кучли.
Республика бўйича минимум ҳарорат Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси "Қорақалпоқ" посёлкасида рўйхатга олинган бўлиб, ўтган асрнинг 70 йилларида совуқ антициклон станцияда ҳароратни -40 даража совуққача пасайишига олиб келган.
Шунингдек, ҳозирги антициклон бу ёғига бироз кучсизланиб бормоқда, аммо Ўзбекистон кейинги ҳафталаргача унинг таъсирида бўлиб туриши таъкидланди.