https://sputniknews.uz/20230114/toshkentda-oxirgi-50-yillikdagi-eng-sovuq-harorat-qayd-etildi---video-31468156.html
Тошкентда охирги 50 йилликдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди - видео
Тошкентда охирги 50 йилликдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди - видео
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзгидромет”га кўра, пойтахтда 13 январь куни -19,8 даража совуқ ҳаво ҳарорати рўйхатга олинган. Мазкур кўрсаткич охирги ярим асрлик учун энг минимум... 14.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-14T18:02+0500
2023-01-14T18:02+0500
2023-01-14T18:02+0500
жамият
ўзгидромет
об-ҳаво
совуқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31435578_0:162:3066:1887_1920x0_80_0_0_1326f059a5f3ed827d7d81937f7333f6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкентда охирги 50 йилликдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 13 январь куни -19.8 даража совуқ ҳаво ҳарорати рўйхатга олинган. Мазкур кўрсаткич пойтахт учун охирги ярим асрлик учун энг минимум ҳароратдир.Тошкентда 2007-2008 йилнинг қиш ойларида ҳарорат минимуми -17.4 даражагача пастлаган. Ҳозирги совуқ антициклон 2008 йил қишидаги ўтмиш антициклондан кучли.Республика бўйича минимум ҳарорат Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси "Қорақалпоқ" посёлкасида рўйхатга олинган бўлиб, ўтган асрнинг 70 йилларида совуқ антициклон станцияда ҳароратни -40 даража совуққача пасайишига олиб келган.Шунингдек, ҳозирги антициклон бу ёғига бироз кучсизланиб бормоқда, аммо Ўзбекистон кейинги ҳафталаргача унинг таъсирида бўлиб туриши таъкидланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31435578_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_649f97507b8034c6fbbae37e407be98f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзгидромет, об-ҳаво, совуқ
жамият, ўзгидромет, об-ҳаво, совуқ
Тошкентда охирги 50 йилликдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди - видео
“Ўзгидромет”га кўра, пойтахтда 13 январь куни -19,8 даража совуқ ҳаво ҳарорати рўйхатга олинган. Мазкур кўрсаткич охирги ярим асрлик учун энг минимум ҳароратдир.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Тошкентда охирги 50 йилликдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар
берди. Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 13 январь куни -19.8 даража совуқ ҳаво ҳарорати рўйхатга олинган. Мазкур кўрсаткич пойтахт учун охирги ярим асрлик учун энг минимум ҳароратдир.
Тошкентда 2007-2008 йилнинг қиш ойларида ҳарорат минимуми -17.4 даражагача пастлаган. Ҳозирги совуқ антициклон 2008 йил қишидаги ўтмиш антициклондан кучли.
Республика бўйича минимум ҳарорат Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси "Қорақалпоқ" посёлкасида рўйхатга олинган бўлиб, ўтган асрнинг 70 йилларида совуқ антициклон станцияда ҳароратни -40 даража совуққача пасайишига олиб келган.
Шунингдек, ҳозирги антициклон бу ёғига бироз кучсизланиб бормоқда, аммо Ўзбекистон кейинги ҳафталаргача унинг таъсирида бўлиб туриши таъкидланди.