ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистондаги вазият юзасидан қарашлари мос келади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Дипломат ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида бугунги кунда Афғонистонни уманитар ёрдам ва можародан кейинги тиклаш масалалари биринчи ўринга чиқишини тушунишда Москва ва Тошкент якдил эканини айтди. Бунда Афғонистон иқтисодиётидаги қийин вазият ва минтақадаги миграция ҳолатининг кучайиши хавфини ҳисобга олиш зарур.
“Радикал элементларнинг у ерда давом этаётган фаоллигини ҳисобга олиб, террорчиларнинг минтақадаги қўшни мамлакатларга ўтишига қарши курашиш ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда”, - деди Россия элчиси.