Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича ташаббуси БМТ Хавфсизлик кенгашида тақдим этилди

© ИА "Дунё" Нурилла Абдуллаев
Нурилла Абдуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига Ўзбекистоннинг Афғонистондаги амалдаги расмий органлар билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали тажрибаси ҳақида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари, муваққат ишлар бўйича вакил Нурулла Абдуллаев мамлакат Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди
"Дунё" хабарига кўра, Ҳиндистон раислигида бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишга бағишланган йиғилишида президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелиги ва кўмагида Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш, жаҳон ҳамжамиятининг талабларини босқичма-босқич амалга оширишни ушбу давлат ҳокимият органлари билан мувофиқлаштириш бўйича юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш ташаббуси тақдим этилган.
Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига Ўзбекистоннинг Афғонистондаги амалдаги расмий органлар билан ўзаро ҳамкорлигининг самарали тажрибаси ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинганидек, Ўзбекистон "Толибон"* ҳаракати билан мулоқот орқали сўнгги 25 йил ичида биринчи марта шимолий вилоятларда қизлар учун мактаблар очишга, Покистон денгиз бандаргоҳларига ва Афғонистон орқали юк транзитини йўлга қўйишга муваффақ бўлган.
Шу билан бирга, ўтган 10 ой давомида мазкур транзит йўналиши бўйича ҳар икки йўналишда 600 минг тоннага яқин юк ташилган бўлиб, ҳеч қандай хавфсизлик ҳодисаси кузатилмаганига эътибор қаратилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига афғон мутахассислари ва талабаларини, жумладан, аёлларни ўқитиш ҳамда касбга йўналтириш, электр таъминоти, муваффақиятли амалга оширилган инфратузилма лойиҳалари, афғон халқига фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш, афғон халқига кўмаклашиш бўйича республика томонидан кўрсатилаётган ёрдам ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика хаби орқали ушбу йўналишдаги халқаро саъй-ҳаракатлар мувофиқлаштирилаётгани қайд этилди. Ушбу хабга БМТ шафелигида халқаро мақом бериш таклифи билдирилди.
Афғон халқи ҳеч қачон уруш қилмагани, уларнинг барчаси афғон заминига ташқаридан олиб келингани алоҳида таъкидланди. Жаҳон ҳамжамияти афғонлар тақдири, бу мамлакат келажаги учун маънавий жавобгарликни ўз зиммасига олиши кераклиги таъкидланди.
Бу мамлакатнинг қайта изоляция қилинишига йўл қўймаслик, афғон халқини мамлакатда тобора оғирлашиб бораётган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан ёлғиз қолдирмаслик кераклиги билдирилди.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот
Янгиликлар лентаси
0