Мальгинов: Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистондаги вазият юзасидан қарашлари мос келади

© Sputnik/Рамиз БахтияровОлег Мальгинов, посол Российской Федерации в Республике Узбекистан.
Олег Мальгинов, посол Российской Федерации в Республике Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси террорчиларнинг минтақадаги қўшни мамлакатларга ўтишига қарши курашиш икки давлат ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистондаги вазият юзасидан қарашлари мос келади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Дипломат ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида бугунги кунда Афғонистонни уманитар ёрдам ва можародан кейинги тиклаш масалалари биринчи ўринга чиқишини тушунишда Москва ва Тошкент якдил эканини айтди. Бунда Афғонистон иқтисодиётидаги қийин вазият ва минтақадаги миграция ҳолатининг кучайиши хавфини ҳисобга олиш зарур.
“Радикал элементларнинг у ерда давом этаётган фаоллигини ҳисобга олиб, террорчиларнинг минтақадаги қўшни мамлакатларга ўтишига қарши курашиш ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда”, - деди Россия элчиси.
Нурилла Абдуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича ташаббуси БМТ Хавфсизлик кенгашида тақдим этилди
Янгиликлар лентаси
0