Ўзбекистон ва Бошқирдистон 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиради

Уфа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ишбилармонлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари етакчи сайёҳлик агентликлари вакиллари ва блогерлар билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Бошқирдистон 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиради. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Уфа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ишбилармонлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари етакчи сайёҳлик агентликлари вакиллари ва блогерлар билан учрашди.
Ўзбекистон ва Бошқирдистон 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиради
Унда Бошқирдистон тадбиркорлик ва туризм вазири Рустем Афзалов ҳам иштирок этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти, жумладан, хорижлик тадбиркорлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Бу соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Бошқирдистон туроператорлари ва блогерларининг онлайн учрашувлари, шунингдек, келгуси йилда ахборот ва ўқув сафарларини ташкил этишга келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Бошқирдистон ўлкаси раҳбари Радий Хабиров ўз телеграм каналида Ўзбекистоннинг сайёҳлар учун жозибадорлиги ҳақида пост ёзган эди. У ўз сўзида Бошқирдистонлик сайёҳлар Ўзбекистонни ўзлари учун кашф қилишларини жуда исташини қайд этган.
Шунингдек, Уфадан Ўзбекистонга иккита рейс амалга оширилаётгани ва талаб бўлса, қўшимча рейсларни ҳам очилишини қўшимча қилган.