https://sputniknews.uz/20221227/ozbekiston-va-boshqirdiston-2023-yilda-ozaro-sayyohlik-oqimini-kopaytiradi-31069694.html
Ўзбекистон ва Бошқирдистон 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиради
Ўзбекистон ва Бошқирдистон 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Уфа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ишбилармонлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари етакчи сайёҳлик агентликлари... 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-27T16:13+0500
2022-12-27T16:13+0500
2022-12-27T16:13+0500
туризм
ўзбекистон
бошқирдистон
сайёҳлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1c/27545607_0:34:3072:1762_1920x0_80_0_0_b5459ed8a80d3e1454faddb1dec84c00.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Бошқирдистон 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиради. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Уфа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ишбилармонлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари етакчи сайёҳлик агентликлари вакиллари ва блогерлар билан учрашди.Унда Бошқирдистон тадбиркорлик ва туризм вазири Рустем Афзалов ҳам иштирок этди.Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти, жумладан, хорижлик тадбиркорлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Бу соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Бошқирдистон ўлкаси раҳбари Радий Хабиров ўз телеграм каналида Ўзбекистоннинг сайёҳлар учун жозибадорлиги ҳақида пост ёзган эди. У ўз сўзида Бошқирдистонлик сайёҳлар Ўзбекистонни ўзлари учун кашф қилишларини жуда исташини қайд этган.Шунингдек, Уфадан Ўзбекистонга иккита рейс амалга оширилаётгани ва талаб бўлса, қўшимча рейсларни ҳам очилишини қўшимча қилган.
ўзбекистон
бошқирдистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1c/27545607_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_89ca91584aee7ac4f35923dc28b86060.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, ўзбекистон, бошқирдистон, сайёҳлар
туризм, ўзбекистон, бошқирдистон, сайёҳлар
Ўзбекистон ва Бошқирдистон 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиради
Уфа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ишбилармонлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари етакчи сайёҳлик агентликлари вакиллари ва блогерлар билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Бошқирдистон 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтиради. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар
берди. Уфа шаҳрида бўлиб ўтган халқаро ишбилармонлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари етакчи сайёҳлик агентликлари вакиллари ва блогерлар билан учрашди.
Унда Бошқирдистон тадбиркорлик ва туризм вазири Рустем Афзалов ҳам иштирок этди.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти, жумладан, хорижлик тадбиркорлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Бу соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар 2023 йилда ўзаро сайёҳлик оқимини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Бошқирдистон туроператорлари ва блогерларининг онлайн учрашувлари, шунингдек, келгуси йилда ахборот ва ўқув сафарларини ташкил этишга келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Бошқирдистон ўлкаси раҳбари Радий Хабиров ўз телеграм каналида Ўзбекистоннинг сайёҳлар учун жозибадорлиги ҳақида пост ёзган эди. У ўз сўзида Бошқирдистонлик сайёҳлар Ўзбекистонни ўзлари учун кашф қилишларини жуда исташини қайд этган.
Шунингдек, Уфадан Ўзбекистонга иккита рейс амалга оширилаётгани ва талаб бўлса, қўшимча рейсларни ҳам очилишини қўшимча
қилган.