ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россияни ЮНЕСКОда яккалаб қўйишнинг иложи бўлмади, ташкилотнинг кўплаб давлатлари ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия Федерациясининг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Aлександр Кузнецов РИA Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи ўзининг анъанавий мандати асосида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор ва Россияга қарши санкцияларда иштирок этмайди. Демак, Ғарбликлар очиқдан-очиқ чақирган Россияни ЮНЕСКОда яккалаб қўйиш иш бермади”, деди Кузнецов.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг Россияга қарши кампанияси нафақат Россияни яккалаб қўйиш мақсадига эриша олмади, балки ўзига хос тескари натижага ҳам сабаб бўлди.
“Аъзо давлатларнинг аксарияти Россияни ЮНЕСКОдаги муҳим мувозанат омили деб билади”, дейди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзини яккаламоқчи эмас, уни замонавий дунёда қаттиқ изоляция қилиб бўлмайди.