https://sputniknews.uz/20221223/rossiyani-yuneskoda-yakkalab-qoyish-amalga-oshmadi--diplomat--30992564.html
Россияни ЮНЕСКОда яккалаб қўйиш амалга ошмади – дипломат
Россияни ЮНЕСКОда яккалаб қўйиш амалга ошмади – дипломат
Sputnik Ўзбекистон
ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи Россияга қарши санкцияларда иштирок этмайди, дейди дипломат. 23.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-23T14:43+0500
2022-12-23T14:43+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
юнеско
ғарб
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0d/19223954_0:159:3079:1890_1920x0_80_0_0_735e59da66d495430f63cebb5ff3668a.jpg
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россияни ЮНЕСКОда яккалаб қўйишнинг иложи бўлмади, ташкилотнинг кўплаб давлатлари ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия Федерациясининг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Aлександр Кузнецов РИA Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг Россияга қарши кампанияси нафақат Россияни яккалаб қўйиш мақсадига эриша олмади, балки ўзига хос тескари натижага ҳам сабаб бўлди.Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзини яккаламоқчи эмас, уни замонавий дунёда қаттиқ изоляция қилиб бўлмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0d/19223954_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_6612652e0cc2a40bb424e16b0a5fc5c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, юнеско, ғарб, россия
дунёда, юнеско, ғарб, россия
Россияни ЮНЕСКОда яккалаб қўйиш амалга ошмади – дипломат
14:43 23.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи Россияга қарши санкцияларда иштирок этмайди, дейди дипломат.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россияни ЮНЕСКОда яккалаб қўйишнинг иложи бўлмади, ташкилотнинг кўплаб давлатлари ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия Федерациясининг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Aлександр Кузнецов РИA Новости агентлигига берган интервьюсида маълум
қилди.
“ЮНЕСКОга аъзо мамлакатларнинг учдан икки қисмидан кўпроғи ўзининг анъанавий мандати асосида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор ва Россияга қарши санкцияларда иштирок этмайди. Демак, Ғарбликлар очиқдан-очиқ чақирган Россияни ЮНЕСКОда яккалаб қўйиш иш бермади”, деди Кузнецов.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг Россияга қарши кампанияси нафақат Россияни яккалаб қўйиш мақсадига эриша олмади, балки ўзига хос тескари натижага ҳам сабаб бўлди.
“Аъзо давлатларнинг аксарияти Россияни ЮНЕСКОдаги муҳим мувозанат омили деб билади”, дейди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзини яккаламоқчи эмас, уни замонавий дунёда қаттиқ изоляция қилиб бўлмайди.