ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Ғарбий ҳарбий округ жангчилари фронтнинг Кременское ҳудудида гуманитар ёрдам тарқатиш пайтида украиналик жангариларнинг миномётдан ўққа тутишларига дуч келишди.
Бу ҳақда РИА Новости мухбири Виктор Антонюк маълум қилди.
“Фронтнинг олдинги чизиқларидаги жангчиларга гуманитар ёрдам етказиш бериш тўғрисидаги лавҳани суратга олаётган эдик. Зирҳли техникада ҳаракатланаётган эдик, бир пайт Украина ҳарбийлари машинани миномёт билан ўққа тутишди”, - деди у.
Таъкидланишича, бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.