Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Донбассда гуманитар ёрдам олиб кетаётган жангчилар ва мухбир ўқ ёмғири остида қолди

© Sputnik / Сергей Батурин / Медиабанкка ўтишСотрудники МЧС стоят возле воронки, образовавшейся в результате обстрела ВСУ, архивное фото
Сотрудники МЧС стоят возле воронки, образовавшейся в результате обстрела ВСУ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
Украина жангарилари РИА Новости мухбири ва Ғарбий ҳарбий округ жангчиларини фронтнинг Кременское ҳудудида гуманитар ёрдам тарқатиш пайтида ўққа тутишди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Ғарбий ҳарбий округ жангчилари фронтнинг Кременское ҳудудида гуманитар ёрдам тарқатиш пайтида украиналик жангариларнинг миномётдан ўққа тутишларига дуч келишди.
Бу ҳақда РИА Новости мухбири Виктор Антонюк маълум қилди.
“Фронтнинг олдинги чизиқларидаги жангчиларга гуманитар ёрдам етказиш бериш тўғрисидаги лавҳани суратга олаётган эдик. Зирҳли техникада ҳаракатланаётган эдик, бир пайт Украина ҳарбийлари машинани миномёт билан ўққа тутишди”, - деди у.
Таъкидланишича, бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0