ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг пайшанба куни эрталаб Донецкни ўққа тутиши саккиз йил ичидаги энг кўламли зарба бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Кулемзин маълум қилди.
“Бугун эрталаб украин фашистлар галдаги ҳарбий жиноятни содир этишди. Бугун роппа-роса соат 07:00 да улар Донецк марказига 2014 йилдан буён энг кўламли зарба беришди”, - дея ёзди у ўзининг Telegram каналида.
Кулемзиннинг аниқлик киритишича, Ворошилов туманидаги Богдан Хмельницкий хиёбони ва Университет кўчаси, Школа хиёбони, Набережная кўчаси и бозор ўққа тутилган.
Ватутин, Мир, Театр, Шевченко каби хиёбонларда турар жойлар зарбалардан зарар кўрган. Темир йўл олдидаги касалхона ва талабалар шаҳарчасига ҳам снаряд келиб тушган.
15-боғча, 2-мактаб, Донецк миллий технологик университетининг бир неча корпуси шикастланган. Жабрланувлар сони аниқланмоқда.
ДХРнинг Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи қўшма маркази ваколатхонасининг маълумотига кўра, соат 07:00 да Украина қўшинлари Донецкнинг Ворошилов ва Киев туманларига “Град” залп билан ўт очувчи тизимларидан 40 та ракета учиришган. Соат 08:02 да УҚК Киев туманини НАТОнинг 155 миллиметрли калибр снарядлари билан яна ўққа тутган.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.