https://sputniknews.uz/20221215/donetsk-meri-shaharga-2014-yildan-buyon-eng-kolamli-zarba-berilganini-malum-qildi-30766528.html
Донецк мэри шаҳарга 2014 йилдан буён энг кўламли зарба берилганини маълум қилди
Донецк мэри шаҳарга 2014 йилдан буён энг кўламли зарба берилганини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шаҳар мэри Донецк саккиз йил ичидаги энг кўламли зарбалар остида қолганини маълум қилди. 15.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-15T21:13+0500
2022-12-15T21:13+0500
2022-12-19T16:14+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
донецк халқ республикаси (дхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30762507_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_aa3f7872d57c212706aad8d0ba39dd09.jpg
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг пайшанба куни эрталаб Донецкни ўққа тутиши саккиз йил ичидаги энг кўламли зарба бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Кулемзин маълум қилди.Кулемзиннинг аниқлик киритишича, Ворошилов туманидаги Богдан Хмельницкий хиёбони ва Университет кўчаси, Школа хиёбони, Набережная кўчаси и бозор ўққа тутилган.Ватутин, Мир, Театр, Шевченко каби хиёбонларда турар жойлар зарбалардан зарар кўрган. Темир йўл олдидаги касалхона ва талабалар шаҳарчасига ҳам снаряд келиб тушган.15-боғча, 2-мактаб, Донецк миллий технологик университетининг бир неча корпуси шикастланган. Жабрланувлар сони аниқланмоқда.ДХРнинг Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи қўшма маркази ваколатхонасининг маълумотига кўра, соат 07:00 да Украина қўшинлари Донецкнинг Ворошилов ва Киев туманларига “Град” залп билан ўт очувчи тизимларидан 40 та ракета учиришган. Соат 08:02 да УҚК Киев туманини НАТОнинг 155 миллиметрли калибр снарядлари билан яна ўққа тутган.Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Последствия обстрела Донецка
Sputnik Ўзбекистон
Последствия обстрела Донецка
2022-12-15T21:13+0500
true
PT1M34S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30762507_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_d3cdd21f1ddf357b871bca59dddd425a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
донецк халқ республикаси (дхр), видео
донецк халқ республикаси (дхр), видео
Донецк мэри шаҳарга 2014 йилдан буён энг кўламли зарба берилганини маълум қилди
21:13 15.12.2022 (янгиланди: 16:14 19.12.2022) Шаҳар мэри Донецк саккиз йил ичидаги энг кўламли зарбалар остида қолганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг пайшанба куни эрталаб Донецкни ўққа тутиши саккиз йил ичидаги энг кўламли зарба бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Кулемзин маълум қилди.
“Бугун эрталаб украин фашистлар галдаги ҳарбий жиноятни содир этишди. Бугун роппа-роса соат 07:00 да улар Донецк марказига 2014 йилдан буён энг кўламли зарба беришди”, - дея ёзди у ўзининг
Telegram каналида.Кулемзиннинг аниқлик киритишича, Ворошилов туманидаги Богдан Хмельницкий хиёбони ва Университет кўчаси, Школа хиёбони, Набережная кўчаси и бозор ўққа тутилган.
Ватутин, Мир, Театр, Шевченко каби хиёбонларда турар жойлар зарбалардан зарар кўрган. Темир йўл олдидаги касалхона ва талабалар шаҳарчасига ҳам снаряд келиб тушган.
15-боғча, 2-мактаб, Донецк миллий технологик университетининг бир неча корпуси шикастланган. Жабрланувлар сони аниқланмоқда.
ДХРнинг Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи қўшма маркази ваколатхонасининг маълумотига кўра, соат 07:00 да Украина қўшинлари Донецкнинг Ворошилов ва Киев туманларига “Град” залп билан ўт очувчи тизимларидан 40 та ракета учиришган. Соат 08:02 да УҚК Киев туманини НАТОнинг 155 миллиметрли калибр снарядлари билан яна ўққа тутган.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.