ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўмон Султонлигининг “Salam Air” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан “Salam Air” авиакомпаниясига 2022 йил 30 ноябрда 18-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди”, - дейилади агентлик хабарида.
Рухсатнома Масқат – Тошкент – Масқат ва Масқат – Наманган – Масқат йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш имконини беради.
Авиакомпания парвозларни А320 ва А321ҳаво кемаларида амалга оширади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида "Salam Air" авиакомпанияси тижорат ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси директори Мазин ал-Салманий ҳамда унинг тижорат бўйича менежерлари Кулсум ал-Балушия ва Холид ал-Риямий билан авиакомпания томонидан Масқат-Тошкент йўналиши бўйича аввалига чартер, сўнгра доимий парвозларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинганди.