https://sputniknews.uz/20221130/omon-aviakompaniyasi-ozbekistonga-parvozlarni-amalga-oshirishga-ruxsat-oldi-30375569.html
Ўмон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат олди
Ўмон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат олди
Sputnik Ўзбекистон
Ўмон Султонлиги авиакомпанияси Ўзбекистоннинг иккита шаҳарига парвозларни йўлга қўйишга рухсат олди. 30.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-30T18:39+0500
2022-11-30T18:39+0500
2022-11-30T18:39+0500
жамият
авиапарвозлар
тошкент
“ўзавиация” агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24493175_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_9b9405fdb77637b4e1e8a03a730656fb.jpg
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўмон Султонлигининг “Salam Air” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.Рухсатнома Масқат – Тошкент – Масқат ва Масқат – Наманган – Масқат йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш имконини беради.Авиакомпания парвозларни А320 ва А321ҳаво кемаларида амалга оширади.Аввалроқ Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида "Salam Air" авиакомпанияси тижорат ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси директори Мазин ал-Салманий ҳамда унинг тижорат бўйича менежерлари Кулсум ал-Балушия ва Холид ал-Риямий билан авиакомпания томонидан Масқат-Тошкент йўналиши бўйича аввалига чартер, сўнгра доимий парвозларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24493175_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2db723ad99d70ee94f7294c8c747b30f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, авиапарвозлар, тошкент, “ўзавиация” агентлиги
жамият, авиапарвозлар, тошкент, “ўзавиация” агентлиги
Ўмон авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишга рухсат олди
Ўмон Султонлиги авиакомпанияси Ўзбекистоннинг иккита шаҳарига парвозларни йўлга қўйишга рухсат олди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўмон Султонлигининг “Salam Air” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги матбуот хизмати
хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон Султонлиги ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан “Salam Air” авиакомпаниясига 2022 йил 30 ноябрда 18-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди”, - дейилади агентлик хабарида.
Рухсатнома Масқат – Тошкент – Масқат ва Масқат – Наманган – Масқат йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш имконини беради.
Авиакомпания парвозларни А320 ва А321ҳаво кемаларида амалга оширади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Ўмон Султонлигидаги элчихонасида "Salam Air" авиакомпанияси тижорат ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси директори Мазин ал-Салманий ҳамда унинг тижорат бўйича менежерлари Кулсум ал-Балушия ва Холид ал-Риямий билан авиакомпания томонидан Масқат-Тошкент йўналиши бўйича аввалига чартер, сўнгра доимий парвозларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинганди.