ЮНЕСКО билан 2022-2026 йиллар учун давлат дастури имзоланди

ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати бир қатор келишувларга эришишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик бўйича 2026 йилгача мўлжалланган давлат дастури имзоланди.
У Ўзбекистонда тинчлик ва барқарор тараққиёт ғояларини илгари суриш йўлида ҳамкорлик қилишни назарда тутади.
Ҳужжатга кўра, ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати бир қатор келишувларга эришди. Хусусан, ЮНЕСКОнинг 2022–2029 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли стратегиясини амалга оширишда ҳамкорлик қилинади.
Қолаверса, ЮНЕСКО 2022–2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати биринчи донор бўлиши мумкин бўлган 2022–2026 йиллар давлат дастури Ҳаракат режаси биргаликда амалга оширилади.
Шу билан бирга, ЮНЕСКО Ўзбекистон учун бир қанча имтиёзларни ҳам тақдим этади. Дастур 2026 йил 31 декабргача амал қилади.