https://sputniknews.uz/20221116/yunesko-bilan-2022-2026-yillar-uchun-davlat-dasturi-imzolandi-30025645.html
ЮНЕСКО билан 2022-2026 йиллар учун давлат дастури имзоланди
ЮНЕСКО билан 2022-2026 йиллар учун давлат дастури имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати бир қатор келишувларга эришишди. 16.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-16T10:21+0500
2022-11-16T10:21+0500
2022-11-16T10:21+0500
сиёсат
ўзбекистон
юнеско
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/10/30025492_0:82:1281:802_1920x0_80_0_0_3abd7290ad9d1cbbd396e70ae740e4a7.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик бўйича 2026 йилгача мўлжалланган давлат дастури имзоланди.У Ўзбекистонда тинчлик ва барқарор тараққиёт ғояларини илгари суриш йўлида ҳамкорлик қилишни назарда тутади.Ҳужжатга кўра, ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати бир қатор келишувларга эришди. Хусусан, ЮНЕСКОнинг 2022–2029 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли стратегиясини амалга оширишда ҳамкорлик қилинади.Қолаверса, ЮНЕСКО 2022–2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати биринчи донор бўлиши мумкин бўлган 2022–2026 йиллар давлат дастури Ҳаракат режаси биргаликда амалга оширилади. Шу билан бирга, ЮНЕСКО Ўзбекистон учун бир қанча имтиёзларни ҳам тақдим этади. Дастур 2026 йил 31 декабргача амал қилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/10/30025492_50:0:1229:884_1920x0_80_0_0_729bb54e2488b9f0f991518a14b2311f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, юнеско
сиёсат, ўзбекистон, юнеско
ЮНЕСКО билан 2022-2026 йиллар учун давлат дастури имзоланди
ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати бир қатор келишувларга эришишди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик бўйича 2026 йилгача мўлжалланган давлат дастури имзоланди.
У Ўзбекистонда тинчлик ва барқарор тараққиёт ғояларини илгари суриш йўлида ҳамкорлик қилишни назарда тутади.
Ҳужжатга кўра, ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати бир қатор келишувларга эришди. Хусусан, ЮНЕСКОнинг 2022–2029 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли стратегиясини амалга оширишда ҳамкорлик қилинади.
Қолаверса, ЮНЕСКО 2022–2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати биринчи донор бўлиши мумкин бўлган 2022–2026 йиллар давлат дастури Ҳаракат режаси биргаликда амалга оширилади.
Шу билан бирга, ЮНЕСКО Ўзбекистон учун бир қанча имтиёзларни ҳам тақдим этади. Дастур 2026 йил 31 декабргача амал қилади.