ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россиянинг “Фабрик Косметик” компанияси ўз маҳсулотини Ўзбекистонга етказиб бериш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Бошқирдистон ўлкаси раҳбари Радий Хабиров маълум қилди.
Бошқирдистондаги бу корхона бугунги кунда 250 тадан зиёд пардоз-андоз ва маиший кимё воситаларини ишлаб чиқаради ва асосан маҳаллий хом ашёлардан фойдаланади. Компания маҳсулотлари бутун Россия бўйлаб сотилади ва Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.
“Компания раҳбариятининг бизнинг Ўзбекистонга бизнес миссиямизда иштирокидан сўнг бу мамлакатга ҳам маҳсулотларни етказиш бериш борасида музокаралар олиб борилмоқда”, - дея ёзди Хабиров ўзининг телеграм каналида.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Бошқордистон делагацияси Ўзбекистонга келди ва қатор учрашувлар ўтказди.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида алоқалар изчил ривожланиб келмоқда. Икки давлат ҳамкорлигида бир неча инвестицион лойиҳалар ишга туширилган. Улар орасида газ қуйиш шахобчалари, автомобиллар учун газ баллонлари ишлаб чиқиш корхонаси ва бошқалар бор. Шунингдек ёғочни қайта ишлаш, туризм ва бошқа соҳалар ҳам бор.