https://sputniknews.uz/20220901/boshqirdiston-ozbekistonga-pardoz-andoz-mahsulotlarini-etkazib-berishi-mumkin-27691848.html
Бошқирдистон Ўзбекистонга пардоз-андоз маҳсулотларини етказиб бериши мумкин
Бошқирдистон Ўзбекистонга пардоз-андоз маҳсулотларини етказиб бериши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
“Фабрик Косметик” компанияси Ўзбекистон бозорига чиқиш учун музокаралар олиб бормоқда. 01.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-01T17:23+0500
2022-09-01T17:23+0500
2022-09-01T17:23+0500
иқтисод
бошқирдистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1f/27649333_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_f11cf4adb180e70a2ca663e804f654d2.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россиянинг “Фабрик Косметик” компанияси ўз маҳсулотини Ўзбекистонга етказиб бериш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Бошқирдистон ўлкаси раҳбари Радий Хабиров маълум қилди.Бошқирдистондаги бу корхона бугунги кунда 250 тадан зиёд пардоз-андоз ва маиший кимё воситаларини ишлаб чиқаради ва асосан маҳаллий хом ашёлардан фойдаланади. Компания маҳсулотлари бутун Россия бўйлаб сотилади ва Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.“Компания раҳбариятининг бизнинг Ўзбекистонга бизнес миссиямизда иштирокидан сўнг бу мамлакатга ҳам маҳсулотларни етказиш бериш борасида музокаралар олиб борилмоқда”, - дея ёзди Хабиров ўзининг телеграм каналида.Эслатиб ўтамиз, май ойида Бошқордистон делагацияси Ўзбекистонга келди ва қатор учрашувлар ўтказди.Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида алоқалар изчил ривожланиб келмоқда. Икки давлат ҳамкорлигида бир неча инвестицион лойиҳалар ишга туширилган. Улар орасида газ қуйиш шахобчалари, автомобиллар учун газ баллонлари ишлаб чиқиш корхонаси ва бошқалар бор. Шунингдек ёғочни қайта ишлаш, туризм ва бошқа соҳалар ҳам бор.Бошқирдистон ўзбек гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
бошқирдистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1f/27649333_70:0:1210:855_1920x0_80_0_0_a14105708fa97ffc393649ecfda06b1a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, бошқирдистон, ўзбекистон
иқтисод, бошқирдистон, ўзбекистон
Бошқирдистон Ўзбекистонга пардоз-андоз маҳсулотларини етказиб бериши мумкин
“Фабрик Косметик” компанияси Ўзбекистон бозорига чиқиш учун музокаралар олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россиянинг “Фабрик Косметик” компанияси ўз маҳсулотини Ўзбекистонга етказиб бериш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Бошқирдистон ўлкаси раҳбари Радий Хабиров маълум қилди.
Бошқирдистондаги бу корхона бугунги кунда 250 тадан зиёд пардоз-андоз ва маиший кимё воситаларини ишлаб чиқаради ва асосан маҳаллий хом ашёлардан фойдаланади. Компания маҳсулотлари бутун Россия бўйлаб сотилади ва Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.
“Компания раҳбариятининг бизнинг Ўзбекистонга бизнес миссиямизда иштирокидан сўнг бу мамлакатга ҳам маҳсулотларни етказиш бериш борасида музокаралар олиб борилмоқда”, - дея
ёзди Хабиров ўзининг телеграм каналида.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Бошқордистон делагацияси Ўзбекистонга келди ва қатор учрашувлар
ўтказди.Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида алоқалар изчил ривожланиб келмоқда. Икки давлат ҳамкорлигида бир неча инвестицион лойиҳалар ишга туширилган. Улар орасида газ қуйиш шахобчалари, автомобиллар учун газ баллонлари ишлаб чиқиш корхонаси ва бошқалар бор. Шунингдек ёғочни қайта ишлаш, туризм ва бошқа соҳалар ҳам бор.