Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция кундалиги: Украина ҚК ўз ҳужуми оқибатида 1200 аскарини йўқотди

Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли Кучларининг ҳужумини мағлуб этиш чоғида душман томон улкан йўқотишлар қилганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Украина армиясининг Николаев - Кривой Рог ва бошқа йўналишларда мағлубиятга учраши натижасида Россия қўшинлари бир суткада 1200 дан ортиқ жангариларни йўқ қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Зеленский шахсий буйруғи билан ҳужумга ўтган Украина қўшинлари Николаев-Кривой Рог ва бошқа йўналишларда мағлубиятга учраб катта талафотлар кўрди. Россия Қуролли кучларининг самарали ҳаракатлари натижасида 48 та танк, 46 та пиёда жанговар машина, 37 та бошқа зирҳли жанговар техника, 8 та йирик калибрли пулемётлар ўрнатилган пикап ва 1200 дан ортиқ Украина ҳарбийлари йўқ қилинди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Россия қўшинлари Украина ғарбий Украинадан кўчирилган Украина Қуролли кучларининг 128-алоҳида тоғли ҳужум бригадаси бўлинмаларини мағлубиятга учратган, беш нафар ҳарбий хизматчи қуролларини ташлаб, таслим бўлган.
Бундан ташқари, Россия Аэрокосмик кучларининг ҳарбий авиацияси Украина ҚКнинг бешта штаб-квартирасини, учта қурол ва ўқ-дорилар омборини, 52 та артиллерия бўлинмасини йўқ қилди, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.
Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари Донецк Халқ Республикасининг Константиновка қишлоғи яқинида "Кракен" миллатчи тузилмасининг юздан ортиқ жангариларини ва чет эллик ёлланма аскарларни йўқ қилди. Шунингдек, улар Днепропетровск вилоятидаги Александровка қишлоғи яқинида 200 дан ортиқ жангари, жумладан 40 га яқин хорижлик ёлланма аскарни йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Россия мудофаа вазирлиги, шунингдек, маҳаллий ҳаво мудофаа тизимлари Николаев вилоятида Украинанинг иккита Су-25 самолёти ва Харков вилоятида бешта учувчисиз аппаратини уриб туширганини хабар қилди.
24 февралдан бери Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифасини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган эди. Президентнинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.