https://sputniknews.uz/20220830/maxsus-operatsiya-kundaligi-ukraina-qk-oz-hujumi-oqibatida-1200-askarini-yoqotdi-27621869.html
Махсус операция кундалиги: Украина ҚК ўз ҳужуми оқибатида 1200 аскарини йўқотди
Махсус операция кундалиги: Украина ҚК ўз ҳужуми оқибатида 1200 аскарини йўқотди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли Кучларининг ҳужумини мағлуб этиш чоғида душман томон улкан йўқотишлар қилганини маълум қилди. 30.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-30T21:02+0500
2022-08-30T21:02+0500
2023-04-05T18:39+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
донецк халқ республикаси (дхр)
луганск халқ республикаси (лхр)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27588517_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f239059de80129fc19ff5a450af74eb9.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Украина армиясининг Николаев - Кривой Рог ва бошқа йўналишларда мағлубиятга учраши натижасида Россия қўшинлари бир суткада 1200 дан ортиқ жангариларни йўқ қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.Россия қўшинлари Украина ғарбий Украинадан кўчирилган Украина Қуролли кучларининг 128-алоҳида тоғли ҳужум бригадаси бўлинмаларини мағлубиятга учратган, беш нафар ҳарбий хизматчи қуролларини ташлаб, таслим бўлган.Бундан ташқари, Россия Аэрокосмик кучларининг ҳарбий авиацияси Украина ҚКнинг бешта штаб-квартирасини, учта қурол ва ўқ-дорилар омборини, 52 та артиллерия бўлинмасини йўқ қилди, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.Россия мудофаа вазирлиги, шунингдек, маҳаллий ҳаво мудофаа тизимлари Николаев вилоятида Украинанинг иккита Су-25 самолёти ва Харков вилоятида бешта учувчисиз аппаратини уриб туширганини хабар қилди.24 февралдан бери Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифасини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган эди. Президентнинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
украина
луганск халқ республикаси (лхр)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27588517_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5de294dda7aedc6e693635c398c7c134.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр), россия
украина, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр), россия
Махсус операция кундалиги: Украина ҚК ўз ҳужуми оқибатида 1200 аскарини йўқотди
21:02 30.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли Кучларининг ҳужумини мағлуб этиш чоғида душман томон улкан йўқотишлар қилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Украина армиясининг Николаев - Кривой Рог ва бошқа йўналишларда мағлубиятга учраши натижасида Россия қўшинлари бир суткада 1200 дан ортиқ жангариларни йўқ қилди, деб
хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Зеленский шахсий буйруғи билан ҳужумга ўтган Украина қўшинлари Николаев-Кривой Рог ва бошқа йўналишларда мағлубиятга учраб катта талафотлар кўрди. Россия Қуролли кучларининг самарали ҳаракатлари натижасида 48 та танк, 46 та пиёда жанговар машина, 37 та бошқа зирҳли жанговар техника, 8 та йирик калибрли пулемётлар ўрнатилган пикап ва 1200 дан ортиқ Украина ҳарбийлари йўқ қилинди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Россия қўшинлари Украина ғарбий Украинадан кўчирилган Украина Қуролли кучларининг 128-алоҳида тоғли ҳужум бригадаси бўлинмаларини мағлубиятга учратган, беш нафар ҳарбий хизматчи қуролларини ташлаб, таслим бўлган.
Бундан ташқари, Россия Аэрокосмик кучларининг ҳарбий авиацияси Украина ҚКнинг бешта штаб-квартирасини, учта қурол ва ўқ-дорилар омборини, 52 та артиллерия бўлинмасини йўқ қилди, дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.
Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари Донецк Халқ Республикасининг Константиновка қишлоғи яқинида "Кракен" миллатчи тузилмасининг юздан ортиқ жангариларини ва чет эллик ёлланма аскарларни йўқ қилди. Шунингдек, улар Днепропетровск вилоятидаги Александровка қишлоғи яқинида 200 дан ортиқ жангари, жумладан 40 га яқин хорижлик ёлланма аскарни йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Россия мудофаа вазирлиги, шунингдек, маҳаллий ҳаво мудофаа тизимлари Николаев вилоятида Украинанинг иккита Су-25 самолёти ва Харков вилоятида бешта учувчисиз аппаратини уриб туширганини хабар қилди.
24 февралдан бери Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифасини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган эди. Президентнинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.