ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари ҳарбийлари Донецк халқ республикасида (ДХР) озод қилинган Қизил Лиман (Красный Лиман) аҳолисига бир неча тонна озиқ-овқат инсонпарварлик ёрдами етказиб беришди.
Шаҳар аҳолисига ёрма, гўшт ва балиқ консервалари, макарон, ёғ ва ширинликлар тарқатилди.
Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, ортга чекинаётган Украина ҳарбийлари атайлаб уй-жойларни ўққа тутишган. Шаҳарда Украина артиллерияси зарбасидан кейин электр энергияси, сув таъминотида узилишлар юзага келган. Дўконлар ёпилган.
Россия ҳарбийлари келтирган инсонпарварлик ёрдами шаҳар аҳолиси учун айни муддао бўлган. Аҳоли уларга ўз миннатдорчиликларини билдиришган.