Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари озод қилинган Қизил Лиманга инсонпарварлик ёрдами етказиб беришди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишРаздача российской гумпомощи
Раздача российской гумпомощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2022
Oбуна бўлиш
Шаҳар аҳолисига гўшт ва балиқ консервалари, макарон, ёғ ва ширинликлар тарқатилди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари ҳарбийлари Донецк халқ республикасида (ДХР) озод қилинган Қизил Лиман (Красный Лиман) аҳолисига бир неча тонна озиқ-овқат инсонпарварлик ёрдами етказиб беришди.
Шаҳар аҳолисига ёрма, гўшт ва балиқ консервалари, макарон, ёғ ва ширинликлар тарқатилди.
Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, ортга чекинаётган Украина ҳарбийлари атайлаб уй-жойларни ўққа тутишган. Шаҳарда Украина артиллерияси зарбасидан кейин электр энергияси, сув таъминотида узилишлар юзага келган. Дўконлар ёпилган.
Россия ҳарбийлари келтирган инсонпарварлик ёрдами шаҳар аҳолиси учун айни муддао бўлган. Аҳоли уларга ўз миннатдорчиликларини билдиришган.
Янгиликлар лентаси
0