ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва вилоятида мигрантларнинг уй-жой шароитлари яхшиланади. Бу ҳақда вилоят ҳукумати йиғилишида губернатор Андрей Воробьёв топшириқ берди.
Унинг таъкидлашича, ноқонуний хостел ва мигрантлар яшайдиган "резина" квартиралар кўпинча маҳаллий аҳоли ўртасида хавотир уйғотади. Шу боис бизнес тузилмалари билан ихчам модулли ётоқхоналар қуриш масаласида ишлаш зарур, деб ёзади унинг Telegram-канали.
Бундай турар-жойлар саноат зоналари ва қурилиш объектлар ҳудудида жойлашган бўлиши керак.
Агар бирор компания ёки холдинг мигрант меҳнатидан фойдаланса, улар қулай уй-жой ва шарт-шароитлар билан таъминлаши керак.
Андрей Воробьёвнинг қўшимча қилишича, олдинда иш кўп, бу қўшимча инвестиция талаб қилади, бироқ минтақа аҳолисининг хавфсизлиги ва қулайлиги биринчи ўринда туриши керак.