Собянин Москва қурилишларида мигрантлар сони камайганини маълум қилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСтроительство
Строительство - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Oбуна бўлиш
Москва мэри шаҳар қурилишларида давлат буюртмаси доирасида мигрантлар сони икки баравардан кўпроқ камайганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Москва қурилишларида шаҳар давлат буюртмаси доирасида мигрантлар сони икки баравардан кўпроқ камайди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, пандемия ва мигрантлар оқими камайганига қарамасдан Москвадаги турар-жой қурилиши ҳажми 2016 йилга қараганда икки бараварга ошган.

“Москва шаҳри қурилиши майдонларида мигрантлар сони, ҳар ҳолда шаҳар буюртмаси доирасида, икки баравардан кўпроқ камайди”, - деди Собянин “Россия 1” телеканали эфирида.

Шаҳар мэри бу яхши натижа эканини таъкидлади.
Аввалроқ Сергей Собянин Москвада реновация дастури бўйича қурилишларда мигрантлар сони кам бўлиши кераклигини маълум қилганди.
Рабочие на строительстве московской развязки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2021
Москва қурилишлардаги мигрантлардан воз кеча оладими – эксперт фикри
Янгиликлар лентаси
0