https://sputniknews.uz/20211122/moskva-viloyatida-migrantlar-uchun-yotoqxonalar-quriladi-21469985.html
Москва вилоятида мигрантлар учун ётоқхоналар қурилади
Москва вилоятида мигрантлар учун ётоқхоналар қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида мигрантларнинг уй-жой шароитлари яхшиланади. Бу ҳақда вилоят ҳукумати йиғилишида губернатор Андрей Воробьёв топшириқ берди.
2021-11-22T18:03+0500
2021-11-22T18:03+0500
2023-04-05T18:35+0500
миграция
мигрантлар
москва вилояти
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20798238_0:130:3183:1920_1920x0_80_0_0_2dee45671c78827d1bb2923f79105c5e.jpg
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва вилоятида мигрантларнинг уй-жой шароитлари яхшиланади. Бу ҳақда вилоят ҳукумати йиғилишида губернатор Андрей Воробьёв топшириқ берди.Унинг таъкидлашича, ноқонуний хостел ва мигрантлар яшайдиган "резина" квартиралар кўпинча маҳаллий аҳоли ўртасида хавотир уйғотади. Шу боис бизнес тузилмалари билан ихчам модулли ётоқхоналар қуриш масаласида ишлаш зарур, деб ёзади унинг Telegram-канали.Бундай турар-жойлар саноат зоналари ва қурилиш объектлар ҳудудида жойлашган бўлиши керак.Агар бирор компания ёки холдинг мигрант меҳнатидан фойдаланса, улар қулай уй-жой ва шарт-шароитлар билан таъминлаши керак.Андрей Воробьёвнинг қўшимча қилишича, олдинда иш кўп, бу қўшимча инвестиция талаб қилади, бироқ минтақа аҳолисининг хавфсизлиги ва қулайлиги биринчи ўринда туриши керак.
https://sputniknews.uz/20211121/sobyanin-moskva-qurilishlarida-migrantlar-soni-kamayganini-malum-qildi-21453556.html
москва вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20798238_226:0:2957:2048_1920x0_80_0_0_d67e55beefc49d65868c595fcfc3f13f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар учун ётоқхона
Москва вилоятида мигрантлар учун ётоқхоналар қурилади
18:03 22.11.2021 (янгиланди: 18:35 05.04.2023) Москва вилоятидаги қурилиш майдончаларида мигрантлар учун ётоқхоналар пайдо бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Москва вилоятида мигрантларнинг уй-жой шароитлари яхшиланади. Бу ҳақда вилоят ҳукумати йиғилишида губернатор Андрей Воробьёв топшириқ берди.
Унинг таъкидлашича, ноқонуний хостел ва мигрантлар яшайдиган "резина" квартиралар кўпинча маҳаллий аҳоли ўртасида хавотир уйғотади. Шу боис бизнес тузилмалари билан ихчам модулли ётоқхоналар қуриш масаласида ишлаш зарур, деб ёзади унинг Telegram-канали.
Бундай турар-жойлар саноат зоналари ва қурилиш объектлар ҳудудида жойлашган бўлиши керак.
Агар бирор компания ёки холдинг мигрант меҳнатидан фойдаланса, улар қулай уй-жой ва шарт-шароитлар билан таъминлаши керак.
Андрей Воробьёвнинг қўшимча қилишича, олдинда иш кўп, бу қўшимча инвестиция талаб қилади, бироқ минтақа аҳолисининг хавфсизлиги ва қулайлиги биринчи ўринда туриши керак.