Эмлаш ва QR-код: ўзбек диаспораси Россия ҳукуматидан ёрдам сўрамоқчи

Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси мигрантларга QR-кодларини бериш масаласида хат тайёрламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Меҳнат мигрантларига ёрдам берувчи Россия ташкилотлари коронавирусга қарши эмлашни ташкил этиш ва QR-кодларини бериш масаласида Россия Федерацияси расмий органларига мурожаат тайёрламоқда.
Россияда киритилаётган QR код тизими хорижликларга қандай таъсир қилади?
Бу ҳақда Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси раиси Иброҳим Худайбердиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия ҳудудларида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари COVID-19 га қарши эмланиш ва QR-код олишда қийинчиликлар ҳақида шикоят қилмоқда.
“Ҳудудлар Россия Федерацияси фуқароси бўлмагани учун хорижликларни эмлашга рухсат бермаётгани ҳақида хабар келмоқда. Улар эмлана олмаяпти ва бундан кейин кодлар берилмаяпти”, - деди Худайбердиев РИА Новости’га.
Мигрантлар эмланиш учун имконият топа олмаяпти, эмлана олмаганлар эса уйда қолиб, фақат озиқ-овқат дўконига боришга мажбур бўлаётгани ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда, деб тушунтирди у.
Таъкидланишича, мигрантлар уюшмалари Россия расмий тузилмаларига мигрантларга эмлаш ва QR-кодларини олишга рухсат берилиши юзасидан хат тайёрламоқда.
“Ҳозир биз шундай хат тайёрлаяпмиз ва уни ким имзолаши ва уни қаерга – эҳтимол Роспотребнадзорга жўнатиш масаласини ҳал қиляпмиз”, — деб қўшимча қилди конгресс раиси.