https://sputniknews.uz/20211117/emlash-va-qr-kod-ozbek-diasporasi-rossiya-hukumatidan-yordam-soramoqchi-21393418.html
Эмлаш ва QR-код: ўзбек диаспораси Россия ҳукуматидан ёрдам сўрамоқчи
Эмлаш ва QR-код: ўзбек диаспораси Россия ҳукуматидан ёрдам сўрамоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси мигрантларга QR-кодларини бериш масаласида хат тайёрламоқда.
2021-11-17T15:05+0500
2021-11-17T15:05+0500
2023-04-05T18:34+0500
миграция
ўзбекистон
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/11/21384424_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f5e9cecbdbc2c7d4d325f58b87ecaea4.jpg
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Меҳнат мигрантларига ёрдам берувчи Россия ташкилотлари коронавирусга қарши эмлашни ташкил этиш ва QR-кодларини бериш масаласида Россия Федерацияси расмий органларига мурожаат тайёрламоқда.Бу ҳақда Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси раиси Иброҳим Худайбердиев маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия ҳудудларида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари COVID-19 га қарши эмланиш ва QR-код олишда қийинчиликлар ҳақида шикоят қилмоқда.Мигрантлар эмланиш учун имконият топа олмаяпти, эмлана олмаганлар эса уйда қолиб, фақат озиқ-овқат дўконига боришга мажбур бўлаётгани ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда, деб тушунтирди у.Таъкидланишича, мигрантлар уюшмалари Россия расмий тузилмаларига мигрантларга эмлаш ва QR-кодларини олишга рухсат берилиши юзасидан хат тайёрламоқда.“Ҳозир биз шундай хат тайёрлаяпмиз ва уни ким имзолаши ва уни қаерга – эҳтимол Роспотребнадзорга жўнатиш масаласини ҳал қиляпмиз”, — деб қўшимча қилди конгресс раиси.
https://sputniknews.uz/20211115/rossiyada-kiritilayotgan-qr-kod-tizimi-xorijliklarga-qanday-tasir-qiladi-21353618.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/11/21384424_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_476713c926b50aac005b25e0d2bdf8d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
qr-кодлар вакцинация ўзбек мигрантлар
qr-кодлар вакцинация ўзбек мигрантлар
Эмлаш ва QR-код: ўзбек диаспораси Россия ҳукуматидан ёрдам сўрамоқчи
15:05 17.11.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси мигрантларга QR-кодларини бериш масаласида хат тайёрламоқда.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Меҳнат мигрантларига ёрдам берувчи Россия ташкилотлари коронавирусга қарши эмлашни ташкил этиш ва QR-кодларини бериш масаласида Россия Федерацияси расмий органларига мурожаат тайёрламоқда.
Бу ҳақда Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси раиси Иброҳим Худайбердиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия ҳудудларида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари COVID-19 га қарши эмланиш ва QR-код олишда қийинчиликлар ҳақида шикоят қилмоқда.
“Ҳудудлар Россия Федерацияси фуқароси бўлмагани учун хорижликларни эмлашга рухсат бермаётгани ҳақида хабар келмоқда. Улар эмлана олмаяпти ва бундан кейин кодлар берилмаяпти”, - деди Худайбердиев
РИА Новости’га.
Мигрантлар эмланиш учун имконият топа олмаяпти, эмлана олмаганлар эса уйда қолиб, фақат озиқ-овқат дўконига боришга мажбур бўлаётгани ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда, деб тушунтирди у.
Таъкидланишича, мигрантлар уюшмалари Россия расмий тузилмаларига мигрантларга эмлаш ва QR-кодларини олишга рухсат берилиши юзасидан хат тайёрламоқда.
“Ҳозир биз шундай хат тайёрлаяпмиз ва уни ким имзолаши ва уни қаерга – эҳтимол Роспотребнадзорга жўнатиш масаласини ҳал қиляпмиз”, — деб қўшимча қилди конгресс раиси.