https://sputniknews.uz/20211115/rossiyada-kiritilayotgan-qr-kod-tizimi-xorijliklarga-qanday-tasir-qiladi-21353618.html
Россияда киритилаётган QR код тизими хорижликларга қандай таъсир қилади?
Россияда киритилаётган QR код тизими хорижликларга қандай таъсир қилади?
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат Думаси жамоат жойларида юриш ва жамоат транспортидан фойдаланиш учун керак бўладиган QR-код тизимини жойрий этиш режалаштирмоқда.
2021-11-15T12:54+0500
2021-11-15T12:54+0500
2023-04-05T18:34+0500
миграция
москва
covid-19 умумжаҳон пандемияси
россия давлат думаси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/04/21225468_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_5533294ef7b8f9a6d3002de758008800.jpg
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россия ҳукумати яқин вақт ичида жамоат жойларида, жамоат транспортида, маҳаллий ва халқаро йўналишлардаги самолёт ва поездларда юришга рухсат берувчи QR-код тизимларини жорий этишни режалаштирмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси аллқачон Давлат Думасига киритилган ва у ерда кўриб чиқилмоқда. Ушбу муносабат билан, жамоат жойларида QR-код тизимини жорий этиш Россияда вақтинча яшаётган хорижий фуқароларга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голиковага изоҳ берди. Татьяна Голикова айтишига кўра, янги қонун қабул қилинган тақдирда у хориж фуқароларига таъсир қилмайди, улардан аввалдагидек ПЗР тест талаб қилинади, деб жавоб берди. Шунингдек, янги қонун билан Россияда ПЗР-тест натижаларини 24 соат ичида маълум қилиш амалиёти киритилмоқда. Бугунги кунда ушбу тахлиллар жуда узоқ текширилмоқда. Янги қонунга кўра, лаборатори таҳлил натижасини 24-соат ичида тизимгша етказиб бериши керак.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/04/21225468_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d498080ee78f2be969245fa7767ffe55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, qr-код, коронавирус, хорижий фуқаролар, меҳнат мигрантлари
россия, qr-код, коронавирус, хорижий фуқаролар, меҳнат мигрантлари
Россияда киритилаётган QR код тизими хорижликларга қандай таъсир қилади?
12:54 15.11.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Россияда коронавирус тарқалишига қарши киритилиши режалаштирилаётган QR-код тизимлари хориж фуқароларига қандай таъсир қилиши ҳақида.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Россия ҳукумати яқин вақт ичида жамоат жойларида, жамоат транспортида, маҳаллий ва халқаро йўналишлардаги самолёт ва поездларда юришга рухсат берувчи QR-код тизимларини жорий этишни режалаштирмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси аллқачон Давлат Думасига киритилган ва у ерда кўриб чиқилмоқда. Ушбу муносабат билан, жамоат жойларида QR-код тизимини жорий этиш Россияда вақтинча яшаётган хорижий фуқароларга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голиковага изоҳ берди.
Татьяна Голикова айтишига кўра, янги қонун қабул қилинган тақдирда у хориж фуқароларига таъсир қилмайди, улардан аввалдагидек ПЗР тест талаб қилинади, деб жавоб берди.
"Биз таклиф қилган янги қонун лойиҳаси хорижий фуқаролар томонидан жамоат жойлари ва тадбирларга боришни назорат қилади. Бугунги кунда уларга нисбатан ҳеч қандай ўзгариш назарда тутилмаган. Хорижий фуқаролардан ПЗР тест талаб қилинади холос. ПЗР тест топширганда унинг натижалари Давлат хизматлари ягона порталига юборилади", - деди вазир ўринбосари.
Шунингдек, янги қонун билан Россияда ПЗР-тест натижаларини 24 соат ичида маълум қилиш амалиёти киритилмоқда. Бугунги кунда ушбу тахлиллар жуда узоқ текширилмоқда. Янги қонунга кўра, лаборатори таҳлил натижасини 24-соат ичида тизимгша етказиб бериши керак.