ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 12 ноябрь, жума куни қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб, ҳарорат 16-18 даражагача кўтарилади, шанба куни эса булутлилик кўпаяди ва бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Якшанба, 14 ноябрь куни Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, лекин кундузи сезиларли даражада совуқлашади. Ҳарорат кундузи 8-13 даража илиқдан ошмайди.