Дам олиш куни Ўзбекистон айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

© pixabayДевушка идет под сильным дождем
Девушка идет под сильным дождем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2021
Oбуна бўлиш
Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 12 ноябрь, жума куни қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб, ҳарорат 16-18 даражагача кўтарилади, шанба куни эса булутлилик кўпаяди ва бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Пыльная буря в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Чанг миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди
Якшанба, 14 ноябрь куни Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, лекин кундузи сезиларли даражада совуқлашади. Ҳарорат кундузи 8-13 даража илиқдан ошмайди.
Янгиликлар лентаси
0