Чанг бўронидан кейин ёмғир биринчи қайси ҳудудларда ёғади

Синоптиклар бугун қатор вилоятларда ёғмир ёғишини прогноз қилишмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя– Sputnik. Бугун, 10 ноябрь куни, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +10...+15 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз куни ҳаво +11...+13 даража илиқгача исийди.
Тошкент чангдан қандай ювилмоқда - видео
Тоғли ҳудудларда бази жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5...+10 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистон ҳудудларида 4-5 ноябрь куни кучли чанг бўрони кузатилган эди. Ўзгидромет соат атмосферада чанг заррачалари миқдори белгиланганидан 30 бараваргача ошганини маълум қилган эди.