Тошкент чангдан қандай ювилмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Тошкентда 4 ноябрь куни бўлиб ўтган чанг бўрони вақтида атмосферада чанг заррачалари миқдори белгиланганидан 30 бараваргача ошиб кетган эди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Тошкентда 5 ноябрь куни бўлиб ўтган чангли бўрондан сўнг коммунал хизматлар кўчалардаги дарахт ва буталарни сув билан ювди, деб хабар қилмоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
"Ўзгилдромет" хабар қилишига кўра, 8 ноябрь куни соат 11:00 ҳолатига Тошентда ҳаводаи зарали моддалар миқдори белгиланган меъёр даражасига қайтган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Сирдарё шаҳарларида 4 ноябрь куни кучли чанг бўрони кузатилган эди. Ўзгидромет соат атмосферада чанг заррачалари миқдори белгиланганидан 30 бараваргача ошганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0