ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Жорий йилда сув танқислиги туфайли Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 23 фоизга камайди. Бу эса истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.
“ГЭСларда сув ҳажмининг камлиги сабабли электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари камайиши кузатилмоқда ва бунинг натижасида айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда”, - дея ёзади Энергетика вазирлиги.
Таъкидланишича, бу гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ. Эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун зарур миқдорда электр энергияси етишмаслиги юзага келган.
2019 йилда ГЭСларда ишлаб чиқариш 6,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткич каби 5 миллиард киловатт-соатга ёки 1,5 миллиард киловатт-соатга кам (23 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Мазкур 1 млрд 200 млн кВт соат электр энергия билан республика аҳоли истеъмолчиларини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин.
Вазирлик жорий йилда сув омборларида белгиланган сув захиралари тўпланмагани нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикаларда ҳам кузатилаётганига эътибор қаратган.
“Шунга қарамасдан, мамлакатимизда мавжуд барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда”, - дейилади хабарда.