Қирғизистон қўшниларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди

© Sputnik / Акылбек БатырбековОбмелевший берег Токтогульского водохранилища в Джалал-Абадской области. Архивное фото
Обмелевший берег Токтогульского водохранилища в Джалал-Абадской области. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2021
Oбуна бўлиш
Қирғизистондаги Тоқтогул сув омбори сатҳи камайиши Ўзбекистонга ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи “ўлик чегара” даражасигача тушиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Қирғизистон энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев маълум қилди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖматбуот хизмати.
Ибраев Бишкекда бўлиб ўтган Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими Электр энергетика мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилишида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ушбу сув омборининг сатҳи камайиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Бу ҳолат минтақада келгуси йил вегетация даврини муваффақиятли ўтишга имкон бермайди ва, ўз-ўзида маълумки, Тоқтогул сув омборига туташ дарёлар оқиб ўтадиган қўшни мамлакатларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади”, - деди у.
Қирғистонлик амалдор вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарурияти мавжудлигини қайд этди.
Йиғилишида энергия ресурслари танқислиги ва унинг таннархи кескин ошиб бораётгани, дунё ва минтақада сув танқислиги туфайли кузатилаётган энергетика инқирози муҳокама қилинди.
Токтогульская ГЭС в Кыргыстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Қирғизистон электр энергия ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга сув етказиб бермоқда - видео
Янгиликлар лентаси
0