https://sputniknews.uz/20211109/energetika-vazirligi-ayrim-joylarda-nega-svet-ochayotganiga-izoh-berdi-21282002.html
Энергетика вазирлиги айрим жойларда нега свет ўчаётганига изоҳ берди
Энергетика вазирлиги айрим жойларда нега свет ўчаётганига изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги айрим жойларда нега свет ўчирилаётганига изоҳ берди. ГЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми камайган.
2021-11-09T18:09+0500
2021-11-09T18:09+0500
2021-11-09T18:38+0500
жамият
свет
гэс
электр энергияси
энергетика вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21282224_0:158:3077:1889_1920x0_80_0_0_79fe3bab57788ea6ad5f0d8b991144e2.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Жорий йилда сув танқислиги туфайли Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 23 фоизга камайди. Бу эса истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.Таъкидланишича, бу гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ. Эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун зарур миқдорда электр энергияси етишмаслиги юзага келган.2019 йилда ГЭСларда ишлаб чиқариш 6,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткич каби 5 миллиард киловатт-соатга ёки 1,5 миллиард киловатт-соатга кам (23 фоиз)ни ташкил этмоқда.Мазкур 1 млрд 200 млн кВт соат электр энергия билан республика аҳоли истеъмолчиларини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин.Вазирлик жорий йилда сув омборларида белгиланган сув захиралари тўпланмагани нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикаларда ҳам кузатилаётганига эътибор қаратган.“Шунга қарамасдан, мамлакатимизда мавжуд барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда”, - дейилади хабарда.
https://sputniknews.uz/20210810/prezident-odamlar-svet-ayniqsa-gaz-boyicha-bizdan-juda-norozi-20020012.html
https://sputniknews.uz/20211102/qirgiziston-qoshnilarini-kutilayotgan-suv-tanqisligidan-ogohlantirdi-21197220.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/09/21282224_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_1dcd04a526205c10d7825f38f2dfb507.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон свет ўчиши свет қачон ўчмайди гэс электр энергияси энергетика вазирлиги
ўзбекистон свет ўчиши свет қачон ўчмайди гэс электр энергияси энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги айрим жойларда нега свет ўчаётганига изоҳ берди
18:09 09.11.2021 (янгиланди: 18:38 09.11.2021) Ўзбекистон ГЭСларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми камайган.
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Жорий йилда сув танқислиги туфайли Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 23 фоизга камайди. Бу эса истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.
“ГЭСларда сув ҳажмининг камлиги сабабли электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари камайиши кузатилмоқда ва бунинг натижасида айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда”, - дея
ёзади Энергетика вазирлиги.
Таъкидланишича, бу гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ. Эҳтиёжни тўлиқ қоплаш учун зарур миқдорда электр энергияси етишмаслиги юзага келган.
2019 йилда ГЭСларда ишлаб чиқариш 6,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич ўтган йилги кўрсаткич каби 5 миллиард киловатт-соатга ёки 1,5 миллиард киловатт-соатга кам (23 фоиз)ни ташкил этмоқда.
Мазкур 1 млрд 200 млн кВт соат электр энергия билан республика аҳоли истеъмолчиларини бир ой мобайнида узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мумкин.
Вазирлик жорий йилда сув омборларида белгиланган сув захиралари тўпланмагани нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикаларда ҳам кузатилаётганига эътибор қаратган.
“Шунга қарамасдан, мамлакатимизда мавжуд барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда электр станциялар орқали режада кўрсатилган ҳажмларда электр энергияси ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда”, - дейилади хабарда.