ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салимбой Абдувалиев қирғизистонлик курашчиларни ўз уйига таклиф қилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мухбирларига меҳмондорчилик иштирокчиларидан бири.
Хабарда айтилишича, қирғизистонлик курашчилар Тошкентда икки мамлакат ўсмирлар терма жамоалари сафларда қатнашган. Абдувалиев бу тадбирга ташриф буюриб, спортчилар билан мулоқот қилган.
"Машғулотлардан сўнг Салимбой Абдувалиев спортчилар ва уларнинг мураббийларини ўз уйига меҳмондорчиликка чақирдилар ва ўз ютуқлари музейи билан таништирдилар. Илиқ дўстона муҳитда бўлажак чемпионларга доно маслаҳатлар бердилар. Нафақат спорт, умуман ҳаёт ҳақида. Учрашув якунида Салим Қирғизбоевич курашчиларни палов билан меҳмон қилиб, ҳар бирига зарҳал тўн совға қилдилар", — деб хабар қилган нашрга иштирокчилардан бири.
Салимбой Абдувалиев Ўзбекистоннинг энг бой кишиларидан бири саналади, кураш бўйича болалар ва ўсмирлар секцияларига ҳомийлик қилади.