ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Хабар берганимиздек, бугун Миллий олимпия қўмитасининг XXX Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда қўмита президенти ва вице президентлари сайланишди.
Қўмита президентлигига бир овоздан сайланган "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси раиси Алишер Султоновга вице президентлар сифатида Салим Абдувалиев, Валерий Тян, Фарҳод Турдиев ва Умид Аҳмаджоновлар сайланишди.
Ойбек Касимов эса Бош котиб лавозимига қайта сайланди ва фаолиятини давом эттирадиган бўлди.