Қирғиз спортчилари "Салимбой"никида меҳмонда бўлишди

© Фото / Михаил ЗуевКыргызстанские борцы в гостях у Салимбая Абдувалиева
Кыргызстанские борцы в гостях у Салимбая Абдувалиева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг энг бадавлат кишиларидан саналадиган, "Салимбой" номи билан машҳур бўлган Салим Абдувалиев қирғизистонлик спортчиларни ўз уйига меҳмондорчиликка чақирди
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салимбой Абдувалиев қирғизистонлик курашчиларни ўз уйига таклиф қилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мухбирларига меҳмондорчилик иштирокчиларидан бири.
Хабарда айтилишича, қирғизистонлик курашчилар Тошкентда икки мамлакат ўсмирлар терма жамоалари сафларда қатнашган. Абдувалиев бу тадбирга ташриф буюриб, спортчилар билан мулоқот қилган.
Салим Абдувалиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2017
Салим Абдувалиев МОҚ вице президентлигига сайланди
"Машғулотлардан сўнг Салимбой Абдувалиев спортчилар ва уларнинг мураббийларини ўз уйига меҳмондорчиликка чақирдилар ва ўз ютуқлари музейи билан таништирдилар. Илиқ дўстона муҳитда бўлажак чемпионларга доно маслаҳатлар бердилар. Нафақат спорт, умуман ҳаёт ҳақида. Учрашув якунида Салим Қирғизбоевич курашчиларни палов билан меҳмон қилиб, ҳар бирига зарҳал тўн совға қилдилар", — деб хабар қилган нашрга иштирокчилардан бири.
Салимбой Абдувалиев Ўзбекистоннинг энг бой кишиларидан бири саналади, кураш бўйича болалар ва ўсмирлар секцияларига ҳомийлик қилади.
Янгиликлар лентаси
0