НАТОда муаммо юзага келди: Беларус таслим бўлмаяпти

Беларус Россия билан иттифоқни кучайтирмоқда: янги режалар, муштарак манёврлар, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг фаоллашуви, қўшинлар тайёргарлиги бунинг яққол далилидир
Sputnik
20 октябр куни Москвадаги Беларус Республикаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари коллегиясида 2022 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси тасдиқланди - гап 139та қўшма тадбир ҳақида бормоқда. Устувор вазифалар - қўшма ҳарбий тизимларни ривожлантириш, Беларус ва Россия кучларининг минтақавий гуруҳланиши, шунингдек радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя, радиоэлектрон кураш, топогеодезия ва навигация таъминоти соҳаларидаги ҳамкорликдан иборат.
Минск ва Москва 2023 йилда "Иттифоқ қалқони" қўшма стратегик машғулотларини ўтказишга келишиб олдилар. Беларус Республикаси ҳудудида Россия Федерацияси ҳарбий объектлари - Барановичи шаҳридаги ракета ҳужумлари тўғрисида огоҳлантириш тизими узели ва Вилейка шаҳридаги ҳарбий денгиз флоти радиостанциясини жойлаштириш тўғрисидаги битимлар узайтирилди. Мамлакатлар Иттифоқ давлатининг мудофаа соҳасидаги ёндашувлари бирлиги ва амалий муаммоларни ҳал этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Сиёсатшунос Россия ва НАТО ўртасида тез орада уруш бошланишини башорат қилмоқда
Хавфсизликка бўлаётган таҳдид, Ғарб давлатлари томонидан сиёсий ва иқтисодий босим Россия ва Беларусни яқин келажакда Иттифоқ давлатининг янги Ҳарбий доктринасини қабул қилишга мажбур этмоқда.
Беларус-Польша ва Беларус-Литва чегараларида "портловчи зиддият" сақланиб қолмоқда. Аввалроқ, Варшава Беларус чегарачилари томонидан полшалик аскарлар ўққа тутилгани (албатта, ҳеч ким жабрланмаган) ҳақида хабар берган эди. Коллектив Ғарб Беларус "итоатсизлиги", Минскнинг Москва билан ҳарбий ҳамкорлиги ва "гибрид мигрантлар"дан жуда дарғазаб.
Лексингтон Институти (АҚШ давлат сиёсати бўйича таҳлил маркази) катта таҳлилчиси Сара Уайтнинг ёзишича, Россиянинг "Беларус сиёсий тизими, иқтисодиёти ва қуролли кучларининг барча даражаларда мавжудлиги НАТО шарқий фронтининг ғарбга томон ортга сурилишига сабаб бўлмоқда".
Бундан ташқари: "Агар Россия ва Беларус битта сиёсий тузилмага бирлашадиган бўлса, НАТО фронти олди давлатлари учун етказиладиган хатар ҳажмини баҳолашнинг имкони бўлмайди.
Бунда хатар айнан нимада зоҳирланиши аниқ бўлмаса-да, аммо шарқий европа мамлакатларининг НАТОга аъзолиги 1991 йилдан кейин альянснинг мавжудлиги сингари ҳар қандай оқилона асосдан мосуводир.

Россия киму - Ғарб ким

РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу 20 октябр куни Россия-беларус ҳарбий коллегиясида қабул қилинган қарорлар 2024 йилгача Иттифоқдош давлатнинг хавфсизлиги мустаҳкамланишига хизмат қилиши ҳақида баёнот берди. Гап айнан хавфсизлик тўғрисида бормоқда, "фронтни шакллантириш" ҳақида эмас (бу сўз НАТОда ўта тез-тез ва маънисиз ишлатилади).
Беларус ва Россия ҳеч кимга таҳдид қилмаяпти, фақатгина коллектив Ғарбнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий босимига жавоб беришмоқда, холос. Иттифоқ давлатининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Минск ва Москва Шимолий Ирландия ёки Мексикада ҳарбий манёвларни ўтказаётгани йўқ ёки бу ҳақда режалаштирмаяпти ҳам, тактик ядровий қурол-яроғларни ва танкларни Канадада жамламаяпти, Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша ҳудудларига даъвогарлик қилаётганмас. Ва ҳозирча ғарблик "шерикларни" НАТО шарққ томон ўта кенгайиб кетгани, альянс қўшинларини "қизил чизиқлар ортида" - чегарадош Украина ҳудудида жойлаштириш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
“Биз чарчадик”: Беларусь-Польша чегарасида афғон қочоқлари қандай кун кечиришмоқда
Беларус ва Россиянинг нега ташвиш тортаётганини англаб, америка Abrams танклари ва Bradley пиёда жанговар машиналарини Литвадан тарихий ватанига қайтаришга кеч эмас, Бельгия, Германия, Италия, Нидерландлар, Туркиядаги B-61-12 термоядровий бомбаларини ҳам худди ўша ёққа юбориш даркор.
Вашингтон ва Брюссель Киев ва Тбилисини НАТОга киришга чорлаши керак эмас, ахир низомнинг 5-моддаси альянс мамлакатларига Россия Қрими, Абхазия ёки Жанубий Осетияда беўй провокацияларни ўтказишга ҳуқуқ бермайди.
Украина ва Грузияга ушбу аъзолик катта иттифоқдошлари панасида Россияга қарши ҳарбий қасос учунгина керак. Пентагон ва НАТОдагилар РФ Ҳарбий доктринасини ёддан билишлари керак, ҳужжатда тажовузкорларга Брюсселдан то Вашингтонгача ассиметрик қасос кафолатланган.
АҚШ Грузияга унинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради - Ллойд Остин
АҚШ ҳарбий-сиёсий иродасига тўлиқ тобе бўлган 28 Европа мамлакатлари раҳбарлари бу механизм мавжудлигига ишонишлари ёки ишонмасликлари мумкин, лекин ҳарбий қўмондонлар ушбу тизимнинг самарадорлиги ва жавоб (ядровий) зарба сифатини амалда текширмагани яхши.
Афғонистондаги 20 йил давом этган миссиянинг шармандали якун топиши яхши қуролланмаган толибларга қарши курашган Пентагон ва унинг иттифоқчиларининг реал жанговар қобилиятини яққол кўрсатиб берди. Шарқий Европада шунга ўхшаш ҳарбий авантюраларнинг режалаштирилиши, НАТО "миясининг ўлими"ни эслатади. Айтганча, Франция президенти Эммануэл Макрон НАТОга икки марта "мия ўлими" ташхисини қўйган эди.

Миграция – бу асосий фалокат эмас

Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польша қўшинлари бўлинмалари узоқ йиллар давомида НАТО контингенти таркибида, қўлда қурол билан Ироқ ва Афғонистонда тинчликка путур етказиш ва инсонлар одатий ҳаёт тарзини издан чиқаришда иштирок этганлар.
Бугунги кунда нотинч минтақалардан миграция тўлқинлари Болтиқбўйи мамлакатларигача етиб борди. Уларни на темир тўсиқлар, на чегарачилар тўхтата олади. Варшава ва Вильнюс рўй бераётган воқеаларнинг моҳиятини тушунмаётгандек тутмоқда ўзини, бор айбни эса ўзидан сокит қилган ҳолда Минск ва Москвага ағдариб, уларни "гибрид тажовузда" айблашга уринмоқда.
Россия Су-24лари ва Америка Donald Cook кемаси: Болтиқбўйи минтақасида нима рўй бермоқда
Жумладан, 19 октябр куни Полшанинг "Ҳуқуқ ва адолат" ҳукмрон партияси раҳбари Ярослав Качинский Россияни бир вақтнинг ўзида икки фронтда - Белоруссия чегараси яқинида ва бевосита, мухолифат мигрантлар ҳимоясига чиққан Варшавада Полшага қарши "кўп босқичли гибрид уруш" олиб боришда айблади.
Вашингтоннинг ночор "саттелитлари" Жанубий Осиё ва Яқин Шарқдан йўл олган одамларнинг буюк кўчиши оқимини Европага томон ўзгартиришга уринишлари бесамар кечмоқда. Ҳа, энди улар кўчаларда, болалар боғчаларида, мактабларда ва ишда қорамағиз "тажовузкорлар" ҳамиша бўлишларига кўникишлари керак бўлади.
Берлин, Париж ва Лондон аллақачон бунга кўниккан – улар осиёлик ва африкалик қочқинларга турар-жойлар қуриб, уларни ўқиш ва ишга жалб қилмоқда, шу билан бирга ўзларининг геосиёсий "хатоликларида" улар ҳеч кимни айблашга уринмаяпти.
Варшава ва Вильнюс Европа Иттифоқида ва НАТОда бонусларга эга бўлмоқчи эдингизми? Марҳамат, қабул қилиб олинг ва имзо чекинг. Шу тарзда маънисиз кўринган воқеа бугунги кунда ҳатто тинч замонда ҳам бешафқат бир ҳлатга айланмоқда. Европадаги ҳақиқий уруш ҳақида "шериклар" унутганлари маъқул.
Ўтган йилнинг охирида Полшада стратегик жамоавий-штаб машғулотлари бўлиб ўтди. НАТО стратеглари американинг Abrams танкалари, HIMARS - залп билан ўт очиш тизимлари, Patriot ЗРК ва ва ҳатто Польша 2026 йилдан олдин қабул қилиб ололмайдиган F-35 қирувчилари ёрдамида "шарқий душман" билан урушни моделлаштирди.
Варшава беш кундан кейин таслим бўлди, шу билан бирга олд қисмлар ўз шахсий таркибининг 80 фоизигача йўқотди, портлар душман қўлига ўтди ва НАТОнинг қўллаб--қувватлаши "ўйин" натижасига жиддий таъсир қилмади.
Шундай бўлса-да, қисқа давр ичида НАТОнинг тезкор муносабат билдириш кучлари сони Беларус ва Россия чегарасида икки баробар ортиб – ҳарбий хизматчилар сони 40 минг нафарга етди. Альянс ғарбий йўналишда ҳарбий-сиёсий вазиятни ёмонлаштирган ҳолда ҳарбий инфратузилмани мустаҳкамлашда давом этмоқда. НАТО мамлакатлари мудофаа вазирлари 21 октябр куни Россияга қарши қаратилган янги "икки денгиз (Болтиқ ва Қора денгизлари) ўртасидаги уруш" стратегиясини тасдиқлашлари керак.
АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмасини МОда жойлаштириш Россия учун мутлақо номақбул – РФ ТИВ
Россия ва альянс муносабатлари - Брюссел ташаббусига биноан - батамом узилган. Пентагон раҳбари Тбилиси, Киев ва Бухарестда ўз "сателлит"ларини жанговар руҳлантиришда шахсан иштирок этмоқда. Ғарб таҳлилчилари воқеаларнинг ушбу занжирини "урушга тайёргарлик" билан боғлашмоқда, аммо бунда бошқа мамлакатлар сони кўпроқ - АҚШ ва РФнинг ўзаро ўт очиши туфайли Шарқий Европа мамлакатлари жабр чекади. Кенг кўламли қуролланган можародаги ушбу вазиятда биринчи навбатда НАТОнинг қарор қабул қилувчи марказлари йўқ қилинади.
Америкалик экспертларни таъкидлашича, юқори технологияли қуроллар соҳасида Қўшма Штатлар Россиядан анча орқада қолган, ва Учинчи жаҳон урушида ютқазиши муқаррар. Вашингтондаги Heritage Foundation таҳлилий маркази АҚШ Ҳарбий -ҳаво кучлари ва космик кучларининг салоҳияти ва жанговар қобилиятини барча йўналишларда "чекланган" ва "заиф" деб баҳолади. АҚШнинг Европадаги ёш иттифоқдошларининг Беларус Республикаси ва Россия Федерацияси билан қуролли тўқнашувга бўлган маниакал истагида фақат мўъжизага умид қилиш мумкин холос.
Беларус ва Россиянинг Москвада ўтказилган ҳарбий идораларининг қўшма коллегияси Иттифоқ давлатининг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга, Минск ва Москванинг қўшни Болтиқбўйи, Польша ва Украина ҳудудларидан Пентагон ва НАТО таҳдидларига ассиметрик ва кескин муносабат билдиришини тасдиқлади.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram каналига аъзо бўлинг.