https://sputniknews.uz/20211005/biz-charchadik-belarus-polsha-chegarasida-afgon-qochoqlari-qanday-kun-kechirishmoqda-20768865.html
“Биз чарчадик”: Беларусь-Польша чегарасида афғон қочоқлари қандай кун кечиришмоқда
“Биз чарчадик”: Беларусь-Польша чегарасида афғон қочоқлари қандай кун кечиришмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Беларусь-Польша чегарасида икки ойдан буён бир гуруҳ афғонистонлик мигрантлар оғир кунларни бошдан кечиришмоқда. 05.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-05T12:18+0500
2021-10-05T12:18+0500
2021-10-05T12:18+0500
видео
мултимедиа
польша
афғонистон
беларусь
қочоқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/05/20768474_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_b120efd5175e0d45934b240f0977b89d.jpg
Sputnik мухбирлари Беларусь-Польша чегарасидаги вақтинчалик чодирли лагерда бўлиб, ботқоқлик устидаги ер улар учун уй бўлган мигрантлар қандай кун кечираётганини ўз кўзлари билан кўришди.Мигрантлар улар Польша-Беларусь чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга муваффақ бўлишгани, уларни Польша шаҳарларида тутиб олишгани, кейин эса чегарага олиб келиб ташлаб кетишганини сўзлаб беришди. 18 августдан буён 32 нафар афғонистонлик мигрант икки давлат чегарасида кун кўрмоқда.Улар бир тарафдан бепоён Беларусь ўрмонлари, бошқа тарафдан Польшанинг тиканли симлари билан ўралган.Узоқ вақт мигрантларнинг ҳатто чодири бўлмаган. Очиқ осмон остида ҳам аёллар, ҳам болалар ухлашган. Бир неча ҳафта илгари улар чодирли лагерга эга бўлишди. Ёғаётган ёмғир уларнинг вазиятини қийинлаштиради, ёмғир чодирларни ҳўл қилиб юбориши оқибатида ўтирган ҳолда ухлашларига тўғри келади.Тиканли симларда намланган ва кир бўлиб кетган нарсалар қуритилмоқда. Бефарқ бўлмаган шахслар уларга қўлидан келгунча ёрдам кўрсатмоқда.Беларусь-Польша чегарасида жон сақлашга уринаётган бир гуруҳ мигрантлар қандай кун кечираётгани Sputnik видеосида.
польша
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/05/20768474_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_b426dd3ba65df1ffba41fe2c7a199145.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мултимедиа, польша, афғонистон, беларусь, қочоқ, видео
видео, мултимедиа, польша, афғонистон, беларусь, қочоқ, видео
“Биз чарчадик”: Беларусь-Польша чегарасида афғон қочоқлари қандай кун кечиришмоқда
Беларусь-Польша чегарасида икки ойдан буён бир гуруҳ афғонистонлик мигрантлар оғир кунларни бошдан кечиришмоқда.
Sputnik мухбирлари Беларусь-Польша чегарасидаги вақтинчалик чодирли лагерда бўлиб, ботқоқлик устидаги ер улар учун уй бўлган мигрантлар қандай кун кечираётганини ўз кўзлари билан кўришди.
Мигрантлар улар Польша-Беларусь чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга муваффақ бўлишгани, уларни Польша шаҳарларида тутиб олишгани, кейин эса чегарага олиб келиб ташлаб кетишганини сўзлаб беришди. 18 августдан буён 32 нафар афғонистонлик мигрант икки давлат чегарасида кун кўрмоқда.
Улар бир тарафдан бепоён Беларусь ўрмонлари, бошқа тарафдан Польшанинг тиканли симлари билан ўралган.
Узоқ вақт мигрантларнинг ҳатто чодири бўлмаган. Очиқ осмон остида ҳам аёллар, ҳам болалар ухлашган. Бир неча ҳафта илгари улар чодирли лагерга эга бўлишди. Ёғаётган ёмғир уларнинг вазиятини қийинлаштиради, ёмғир чодирларни ҳўл қилиб юбориши оқибатида ўтирган ҳолда ухлашларига тўғри келади.
“Икки киши ҳамиша гулхан олдида навбатчилик қилади – олов ўчиб қолмаслиги учун. Ёмғир ёғаётган бўлса, биз ухламаймиз: йиғлаб ибодат қилиб чиқамиз. Биз чарчадик, ҳаммамиз касалмиз. Кўпчиликнинг ошқозони билан муаммоси бор. Бунга ёмон овқатланиш сабаб бўлмоқда. Мана икки ойдирки биз бу ердамиз, айримлар эса чорасизликдан шунчаки эсдан оғмоқда”, - дейди афғонистонлик қочоқ Муҳаммад Шабед.
Тиканли симларда намланган ва кир бўлиб кетган нарсалар қуритилмоқда. Бефарқ бўлмаган шахслар уларга қўлидан келгунча ёрдам кўрсатмоқда.
Беларусь-Польша чегарасида жон сақлашга уринаётган бир гуруҳ мигрантлар қандай кун кечираётгани
Sputnik видеосида.